Хави “Барселона” нега “Райо Вальекано”га ютқазиб қўйганини айтди

Спорт

image

Каталониянинг “Барселона” клуби бош мураббийи Хави кеча, 24 апрель куни “Райо Вальекано” билан “Камп Ноу”да кечган учрашувда (1:0) жамоасига муносиб мотивация бера олмагани сабабли мағлубият учун барча масъулиятни ўз зиммасига олди. Бу ҳақда “Gоаl” нашри хабар берди.

“Райо Вальекано”дан учралган мағлубиятдан сўнг, “Барселона” Ла лига жадвалида “Реал Мадрид”ни ўзидан ўн беш очко олдинга ўтказиб юборди. Натижада, “лос бланкос” Испания чемпионатининг қолган 5 та учрашувида 1 очко тўпласа, навбатдаги чемпионликни расмийлаштиради.

2021 йилнинг 6 ноябрида Хави расман “Барселона” бош мураббийи бўлди ва 2024 йилгача мўлжалланган шартнома имзолади. Хави бошчилигида “кўк анорранглилар” барча мусобақаларда 7 маротаба мағлубиятга учради.

Маълумот ўрнида, “Барселона” барча мусобақалардаги сўнгги тўртта ўйиннинг учтасида мағлуб бўлган. Испания чемпионатининг 33-тури ортда қолганидан сўнг, “Барселона” 63 очко тўплади ва мусобақа жадвалида 2-ўринни банд этиб турибди. “Райо Вальекано” эса 40 очко билан турнир жадвалининг 11-поғонасида бормоқда.  Мусобақада “Реал Мадрид” 78 очко билан яққол пешқадамлик қилмоқда.

 

Маъруф Абдумаликов


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Баҳолаганлар

31

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг