Хави “Барселона”да қолади
Спорт
−
25 Апрель
1903Хави Эрнандес фикрини ўзгартирди ва “Барселона” бош мураббийи сифатида фаолиятини давом эттирадиган бўлди. Бу ҳақда Фабрицио Романо хабар берди.
Манбага кўра, клуб президенти Жоан Лапортанинг ўзи Хавидан қолишни талаб қилганидан сўнг, мутахассис “Барселона”нинг шартларини қабул қилди ва бош мураббийлик фаолиятини давом эттирадиган бўлди.
Ҳозирда ҳамкорликни давом эттириш айрим расмий ҳужжатлар борасида томонлар келишиб олиши керак.
Футболчи сифатида “Барселона” афсонаси бўлган Хави 2021 йилнинг кузидан бери Каталония жамоасини бошқариб келмоқда. Унинг қўл остида “кўк-анорранглилар” 2023 йилда Ла Лига ва Испания кубогида ғолиб чиқди.
Жорий мавсумда каталонияликлар чемпионат тугашига 6 тур қолган “Реал”дан 11 очкога ортда қолмоқда ва чемпионлик учун фақат назарий имкониятларни сақлаб қолган.