Хави “Барса”га кўчиб ўтадими? Собиқ футболчи жавоб берди

Спорт

image
0:00
0:00
download

Қатарнинг “Ал-Садд” клуби бош мураббийи ҳамда собиқ “Барселона” клуби футболчиси Хави ўзининг келажаги, мақсадлари хусусида сўз юритди.

“Қатарда мен бахтлиман, бу ерда севимли жамоам бор, дўстлар орттирдим, яшашим ҳам яхши. Испанияга қайтиш ҳақида кўп ўйлайман, мени у ер билан боғлаб турган жиҳатлар жуда кўп: дўстларим, яқинларим, севимли ва қадрдон клубим. Ҳа, уларни соғиндим, яқин йиллар ичида ортга қайтиш ниятим йўқ эмас.

“Барселона”? Албатта, менга “Барса”дан кўп бор таклиф бўлган. Мен хар бир таклифдан сўнг узоқ вақт ўйлаб, “яна бироз қолишим керак”, деган қарорда қолардим. Сабаби ҳали “Барселона”ни бошқаришга лойиқ эмасман, мураббийлик фаолиятимни бошлаганимга 3 йил ҳам тўлмади. Бунинг устига Қатар футболи бошқачароқ. Шу сабаб яна бироз вақт тажриба тўплашни мақсад қилганман. Тайёр бўлишим билан мен яна қайтаман. Ишонаманки, бу анча омадли бўлади”, дейди Хави.

Эслатиб ўтамиз, Хави 2015 йилда “Барселона”дан “Ал-Садд” сафига бориб қўшилган эди.

Абдулла Маннонов


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Баҳолаганлар

29

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг