Хави ҳамон “Реал”ни Ла Лига чемпионлиги учун фаворит ҳисобламоқда

Спорт

image

“Барселона” бош мураббийи Хави айни вақтда Испания чемпионати турнир жадвалидаги ҳолат ва “Реал Мадрид” билан чемпионлик пойгасидаги рақобат ҳақида ўз фикрларини билдирди. Бу ҳақда “Sport.es” хабар берди.

“Мадрид клуби исталган жамоани мағлуб эта олади ва улар ҳали “Камп Ноу”да ўйнаши керак. Ҳар бир ўйин чемпионлик жанги бўлади. Мен “Барселона”ни фаворит эмас, балки чемпионликка номзод деб биламан. Фаворит Испания чемпионати ва Европа Чемпионлар лигасининг амалдаги чемпиони бўлган – “Реал Мадрид”. Қолган барча унвонларни ютиш имкониятимиз бор, лекин буни майдонда исботлашимиз керак. Эйфория яхши, лекин уни жиловлаш керак”, дейди Хави.

20 турдан сўнг “Барселона” 53 очко билан Испания чемпионати турнир жадвалида пешқадамлик қилмоқда. Жамоа 2-ўриндаги “Реал Мадрид”ни 8 очкога ортда қолдирмоқда.

Ла Лиганинг сўнгги 11 ўйинида “Барселона” 10 та ғалаба ва битта дуранг қайд этди.


Мақола муаллифи

Теглар

Барселона Хави

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг