Хатоларга бой диний китобни ким чоп этган? Мусулмонлар идораси баёнот берди

Жамият

image

Шу кунларда Интернет сайтлари ва ижтимоий тармоқларда “Қуръони карим суралари ва дуолари фазилати” номли китобда “Бақара” сурасида хатолар мавжудлиги, шунга қарамай, китоб Ўзбекистон мусулмонлари идораси рухсати билан чоп этилгани ҳақида хабарлар тарқатилмоқда. Ушбу хабарларга эса китоб варақлари сурати илова қилинмоқда. Ўзбекистон мусулмонлари идораси эса мазкур ҳолатга муносабат билдирди. Қайд этилишича, ушбу масала юзасидан Ўзбекистон мусумонлари идораси мутахассислари ўрганишлар олиб борган

Маълум қилинишича, хатоликлар асосан “Бақара” сурасида йўл қўйилган бўлиб, оятлардаги арабча сўзлар техник ишланмалар туфайли ўринлари алмашиб кетган.

“Китобни нашрга тайёрловчи Мирфатҳулло Қодировнинг вакили-фарзанди Миродил Қодиров мазкур хатоликлар охирги чоп этиш жараёнида, яъни китоб макетини компьютер дастуридан босмахона файлига ўгиришдаги эътиборсизлик оқибатида йўл қўйилганини эътироф этди ҳамда барча мўмин-мусулмонлар ва китобхонлардан узр сўради”, дейилади хабарда.

Қайд этилишича, ўрганишлар натижасида юқоридаги китобнинг муаллифларидан бири сифатида қайд этилган Таваккал домла Кенжаев (“Эшон Бобохон” масжиди имоми) ушбу китобни тайёрлаш ва нашр этишда мутлақо иштирок этмагани ҳамда домланинг розилигисиз исми ёзилгани маълум бўлган. 

“Нашрга тайёрловчи масъуллар Таваккал домла Кенжаевдан ҳам юзага келган ноқулайликлар учун кечирим сўради”, дейилади хабарда.

Хабарга кўра, нашрга тайёрловчилар “Қуръони карим суралари ва дуолари фазилати” китобини қайтариб олишни ўз зиммасига олади. Ушбу нуқсонли китобни топшириш учун Тошкент шаҳри “Чорсу” мавзесида жойлашган “Китоблар дунёси” мажмуасидаги 10-растага топшириш мумкинлиги айтилмоқда.

Шунингдек, Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятларда яшовчи фуқаролар эса ўзлари сотиб олган сотувчиларга топширишлари тавсия этилмоқда. Ўз навбатида, китобнинг нуқсонли жойини тўғрилаб бериш кафолатини ҳам нашрга тайёрловчилар ўз зиммасига олган.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

414

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг