Хатирчида олтин қазиётган 4 киши заҳарланиб ҳалок бўлди
Жамият
−
22 Июнь 2021
6024Навоий вилояти Хатирчи туманида “Олтинсой” тоғ тизмасидан ноқонуний олтин қазиётган 4 киши заҳарланиб ҳалок бўлди, яна 3 киши туман тиббиёт бирлашмасининг жонлантириш бўлимига ётқизилди. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати хабар берди.
Аниқланишича, жорий йилнинг 12 июнь куни Хатирчи туманида яшовчи 7 киши “Олтинсой” тоғ тизмасидан тилла қуми қазиб олиш мақсадида борган ва чуқурликка тушиб кетган. Уларнинг 4 нафари “электродвижок”дан чиққан ёқилғи тутунидан заҳарланиш оқибатида воқеа жойида вафот этган. Яна 3 нафар фуқаро туман тиббиёт бирлашмасининг жонлантириш бўлимига ётқизилган.
Қайд этилишича, ҳолат юзасидан Хатирчи туман прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Шунингдек, ноқонуний равишда тилла қумларини қазиб олувчиларни аниқлаш ва бу каби ноқонуний ҳаракатларнинг олдини олиш юзасидан мунтазам равишда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан тадбирлар ўтказилиб, аниқланган ҳуқуқбузарлик ҳолатлари юзасидан тегишли чоралар кўрилмоқда.
Юлдуз Абдурашидова
LiveБарчаси