Харьковдан 5 минг аҳоли Россияга эвакуация қилингани айтилмоқда

Олам

image

Украинанинг Харьков вилоятидан сўнгги 24 соат ичида 5 минг нафар аҳоли Россияга эвакуация қилинган. Бу ҳақда вилоят маьмурияти раҳбари Виталий Ганчев маълум қилди.

“Харьков вилоятининг 5 мингга яқин аҳолиси Россия Федерацияси ҳудудига ўтказилди. Уларга ёрдам кўрсатилмоқда. Луганскда қанча одам борлигини айта олмаймиз, ҳеч қандай алоқа йўқ эди”, дейди Ганчев “Россия 24” телеканали эфирида. 

Белгород вилояти губернатори Вячеслав Гладковнинг маълум қилишича, кеча, 11 сентябрь куни бир суткада Харьков вилоятидан минглаб одамлар чегарани кесиб ўтган. Курск ва Воронеж вилоятлари ҳам украиналик қочқинларни жойлаштиришга тайёрлигини маълум қилган.

Шунингдек, Курск губернатори Роман Старовойт Белгород ҳукуматига қочқинларни қабул қилишда ёрдам беришини айтган.

Эслатиб ўтамиз, 10 сентябрь куни кечга бориб Президент Зеленский ой бошидан бери Украина Қуролли Кучлари мамлакатнинг Россия босқини остида қолаётган 2000 километрга яқин қисмини озод қилганини маълум қилганди. Кейинроқ Харьков вилоятидаги Василенково ва Артемовка аҳоли пунктлари рус босқинчиларидан тозалангани айтилди.

Фарангиз Салимова


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Баҳолаганлар

139

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг