Ханчжоу-2022. Ўзбекистонлик спортчиларнинг бугунги натижалари қандай?

Спорт

image

Бугун, 7 октябрь – Ханчжоуда бўлиб ўтаётган ХIХ ёзги Осиё ўйинларининг 14-кунида Ўзбекистон шарафини ҳимоя қилаётган спортчилар мамлакат делегацияси ҳисобига 2 та олтин ва 5 та бронза медалини қўшиб қўйди.

Олтин медаль:

•  Мусобақанинг карате WKF йўналиши бўйича Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси Севинч Раҳимова олтин медали соҳибасига айланди. У ўйинларнинг финал жангида Хитой Таипейи вакили Суи-Пинг Куни катта устунлик билан мағлубиятга учратди ва чемпионга айланди.

•  Бадиий гимнастика бўйича Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси Таҳмина Икромова мамлакат делегацияси ҳисобига навбатдаги олтин медални қўшди. Яккаликнинг кўпкураш дастурида иштирок этган Икромова 131,3 балл билан энг яхши натижани қайд этган ҳолда Осиё ўйинлари чемпионлигини қўлга киритди.

Бронза медаль:

•  Эркин кураш бўйича Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси Бекзод Абдураҳмонов Хитойнинг Ханчжоу шаҳрида бўлиб ўтаётган ХIХ ёзги Осиё ўйинлари бронза медалига эга чиқди. -74 кг вазн тоифасида баҳс олиб борган Абдураҳмонов бронза медали учун кечган курашда туркманистонлик Перман Хоммадовдан мағлуб этиб, мусобақа шоҳсупасига кўтарилди.

•  Эркин курашчи, Париж-2024 Олимпиадаси лицензиати – Жавраил Шапиев (-86 кг) ўз шахсий совринлари коллекциясига Осиё ўйинлари медалини ҳам қўшиб қўйди. У бронза медали учун кечган беллашувда баҳрайнлик Магомед Шариповни енгди.

•  Осиё ўйинларининг шахмат дастури бўйича ҳал қилувчи баҳсларда Нодирбек Абдусатторов, Жавоҳир Синдoров, Нодирбек Ёқуббоев Жаҳонгир ва Шамсиддин Воҳидовлардан иборат Ўзбекистон термаси ҳал қилувчи 9-турда Таиланд вакилларига қарши баҳс олиб борди ва 4:0 ҳисобида ғалаба қозонди. Ушбу ғалабадан сўнг жамоа ўз ҳисобидаги очколар сонини 14 тага етказиб олди ва бронза медалини нақд қилди.

•  Мусобақанинг ярим финал учрашувида Корея Республикаси вакилларига 2:1 кўринишида имкониятни бой берган Ўзбекистон Олимпия терма жамоаси Осиё ўйинларининг 3-ўрин, бронза медали учун Гонконг U-23 жамоасига қарши майдонга тушди. Унда Темур Кападзе шогирдлари рақиб рақиб дарвозасига жавобсиз 4 та тўп киритган ҳолда ўйинларнинг бронза медалига эга чиқди.

•  Оғир атлетика бўйича Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси Рустам Жангабаев ҳам совриндорлар қаторидан жой олди. +109 кг вазн тоифасида баҳс олиб борган ўзбекистонлик полвон даст кўтаришда 190 кг, силтаб кўтаришда 233 кг, икки курашда эса 423 кг билан бронза медалига сазовор бўлди. Олтин ва кумуш медаллари Баҳрайн ҳамда Эрон вакилларига насиб этди.

Маълумот учун, ҳозирда делегация ҳисобида жами 71 та медаль (22 та олтин, 18 та кумуш, 31 та бронза) бор. Ўзбекистон бу орқали медаллар жамғариш бўйича умумий рейтингнинг 5-поғонасини эгаллаб турибди.


Мақола муаллифи

Теглар

Осиё ўйинлари Нодирбек Абдусатторов Бекзод Абдураҳмонов Ханчжоу Таҳмина Икромова Севинч Раҳимова

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made