Ханчжоу-2022. Ўзбекистонлик спортчилар айни пайтгача қанча медаль жамғарди?
Спорт
−
25 Сентябрь 2023
7678Хитойнинг Ханчжоу шаҳрида ХIХ Осиё ўйинлари қизғин давом этмоқда. Мусобақанинг 4-кунидаёқ Ўзбекистон делегацияси 3 та олтин, 4 та кумуш ва 3 та бронза медали билан умумжамоа ҳисобида ҳозирча 4-ўринда бормоқда.
Кеча, 24 сентябрь куни Ханчжоу-2022 нинг илк кунида академик эшкак эшиш бўйича аёллар ўртасида енгил вазн тоифасидаги жуфтлик дастурида иштирок этган Луизахон Исломова ҳамда Малика Тагматова Ўзбекистон учун медаль жамғаришни “почин” қилди. Ўзбекистонлик спортчилар муросасиз кечган финал дастурида марра чизиғини иккинчи бўлиб кесиб ўтишди ва кумуш медални қўлга киритди.
Делегация учун ўйинлардаги иккинчи медални ҳам бронза медалига сазовор бўлган ҳолда, академик эшкак эшиш бўйича эркаклар ўртасида енгил вазнли спортчилар Шаҳзод Нурматов ва Собиржон Сафаралиев тақдим этди. Олтин ва кумуш медаллари эса Хитой ҳамда Ҳиндистон жамоаларига насиб этди.
Аҳамиятлиси академик эшкак эшиш баҳсларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчилар ҳар бир стартда шоҳсупага кўтарилди. Яъни бу гал М2х дастурида иштирок этган Шаҳбоз Холмирзаев ҳамда Меҳрожбек Маматқулов жуфтлиги кумуш медалини қўлга киритди – 3-медаль.
Ўзбекистон учун Осиё ўйинларидаги учинчи кумуш, соврин жамғариш бўйича 4-медални М2- дастурида қатнашган академик эшкак эшувчи йигитлар Шеҳроз Ҳакимов ҳамда Дилшоджон Худойбердиев марра чизиғини иккинчи бўлиб кесиб ўтган ҳолда ўз номига расмийлаштирди. Ушбу дастурда олтин медаль Гонконг, бронза медали эса Ҳиндистон жамоаларига насиб этди.
Шу тариқа Ўзбекистон делегациясининг академик эшкак эшувчи спортчилари 24-сенябрь кунги баҳсларини 3 та кумуш ва 1 та бронза медали билан якунлади.
Илк олтин медаль! Мусобақанинг дзюдо бўйича аёллар ўртасида кечган ҳал қилувчи баҳсида -52 кг вазн тоифасида беллашган Диёра Келдиёрова БАА вакили Биршелт Хорлодоини мағлубиятга учратиб, ўз ғалабалари сирасига Осиё ўйинлари чемпионлигини ҳам қўшиб қўйди.
Тарихий медаль! Дилназ Мурзатаева Осиё ўйинларида шоҳсупага кўтарилган биринчи ўзбекистонлик қиличбозга айланди. 17 ёшли ўзбекистонлик спортчи ярим финалда жанубий кореялик Инжеонг Чоига имкониятни бой бериб қўйди ва якунда бронза медали билан кифояланди.
Маълумот учун, ўзбекистонлик спортчилар қиличбозлик дастурида шу пайтгача арзигулик натижа қайд этмаган эди. Бу делегациянинг умумий ҳисобдаги 6-медали бўлди.
Бугун, 25 сентябрь куни, мусобақанинг иккинчи кунида Ўзбекистон Академик эшкак эшувчилари – Шеҳроз Ҳакимов, Давржон Давронов, Дилшоджон Худойбердиев ва Алишер Турдиев М4 дастурида ажойиб натижа қайд этиб, шоҳсупанинг энг юқори поғонасига кўтарилди.
Яна бир аҳамиятли жиҳати, қўлга киритилган 2 та олтин, 4 та кумуш ва 1 та бронза, жами 7 та медаль Осиё ўйинлари тарихида ўзбекистонлик академик эшкак эшувчилар учун энг яхши натижа бўлди. Бу орқали делегациянинг умумий медаллари сони 10 тага етди.
Ўзбекистон делегациясида комплекс мусобақалар давомида яхши анъана йўлга қўйилган. Ҳар бир кун якунида юқори натижа қайд этган атлетлар муносиб эътироф этилади. Жумладан, мусобақанинг илк медалчилари атлетлар шаҳарчасида Осиё Олимпия кенгаши вице-президенти Отабек Умаровдан ўзларига аталган эсдалик совғаларини қабул қилиб олди.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь