Ханчжоу-2022. Бугун Ўзбекистондан кимлар баҳсга киришади?
Спорт
−
20 Сентябрь 2023
3375Бугун, 20 сентябрь куни Хитойнинг Ханчжоу шаҳри мезбонлик қилаётган Осиё ўйинларида бир қатор ўзбекистонлик атлетлар иштирокини бошлайди. Кун дастурида спортчилар академик эшкак эшиш ва замонавий бешкураш баҳсларида иштирок этади.
Академик эшкак эшишнинг уч йўналиши бўйича Ўзбекистон вакиллари тўғри-тўғри финал йўлланмасига эга чиққан.
Жумладан, енгил вазнли эркаклар жуфтлигида Шаҳзод Нурматов ва Собиржон Сафаралиев А финалида иштирок этади. Шаҳбоз Холмирзаев ва Меҳрожбек Маматқулов ҳам ўз йўналишида А финалига йўл олган.
Алисе Фахрутдинова, Самира Абзалова, Дониёр Раҳимов ва Садриддин Қобилжонов замонавий бешкураш беллашувларида қатнашади.
Осиё ўйинларининг расмий очилиш маросими 22 сентябрь куни бўлиб ўтади.
LiveБарчаси