Чимаевнинг кейинги рақиби кимлиги айтилди
Спорт
−
20 Июль 2022
4062UFC'нинг ярим ўрта вазн тоифасида шиддат билан одимлаётган, швейцариялик Ҳамзат Чимаев ва афсонавий Нейт Диас беллашуви жорий йилнинг 10 сентябрь куни Лас-Вегасда (АҚШ) бўлиб ўтадиган UFC 279 турнирининг асосий жанги бўлади. Бу ҳақда ESPN нашри хабар берди.
Манбага кўра, томонлар жанг учун шартномаларни ҳали имзоланмаган. Бироқ UFC бош тижорат директори Хантер Кэмпбеллнинг хабар беришича, ҳар икки жангчи ҳам баҳсга оғзаки розилик берган.
Маълумот учун, Диас охирги жангини 2021 йилнинг ёзида Леон Эдвардсга қарши ўтказиб, мағлубиятга учраган эди. Чимаев эса 2022 йилнинг апрелида Гильберт Бёрнс билан қийин кечган жангни ўз фойдасига ҳал қилганди.
Маъруф Абдумаликов
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь