Хамес рақиб футболчисининг ҳаётини сақлаб қолди
Спорт
−
13 Январь 2022
17857Қатарнинг “Ал-Райян” клуби ярим ҳимоячиси Хамес Родригес Қатар чемпионатининг 13-туридан ўрин олган “Ал Вақра”га қарши учрашувда малилик ҳимоячи Усмон Кулибалининг ҳаётини сақлаб қолди. Бу ҳақда “BeIN Sports” нашри хабар берди.
Гап шундаки, учрашувнинг биринчи бўлимида Кулибали ҳушидан кетган. Колумбиялик футболчи эса воқеа жойига тиббиёт ходимлари етиб келгунига қадар Кулибалига биринчи тиббий ёрдамни кўрсатган. Родригес 32 ёшли футболчининг бошини тўғрилаб, қўшимча ёрдам кўрсатиш учун шифокорлар бригадаси келгунига қадар нафас олишига кўмаклашган. Ҳозирда малилик футболчи шифохонага ётқизилган ва аҳволи барқарорлашган.
Ўйиндан кейин Юлдузлар лигаси раҳбарияти Кулибалининг юрак хуружига учраганини тасдиқлади. Ушбу учрашувда “Ал-Райян” 3:0 ҳисобида ғалаба қозонди ва Хамеснинг ўзи дубл қайд этди.
Маълумот учун, Хамес Родригес 2021 йилни сентябридан бери “Ал-Райян” сафида фаолият юритади. У Қатар чемпионатининг жорий мавсумида 7 та ўйинда иштирок этган ва 3 та гол уриб, 4 та голли узатмани амалга оширган.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь