Халқ таълими вазирлиги ярим йилда сафарлар учун қанча харажат қилганини очиқлади

Жамият

image

Ўзбекистон Халқ таълими вазирлиги ходимлари 6 ойда 267 маротаба ҳудудларда хизмат сафарларида бўлиб, 395,5 миллион сўм харажат қилди. Бу ҳақда вазирлик Матбуот хизмати хабар бермоқда
 
Маълум қилинишича, жорий йилнинг дастлабки ярим йиллигида жойларда таълим соҳасида амалга оширилаётган ислоҳотлар, таълимни ривожлантириш истиқболларини ўрганиш мақсадида ҳамда Республика ишчи гуруҳлари таркибида Халқ таълими вазирлиги раҳбарияти ҳамда марказий аппаратининг мутахассис ходимлари 267 марта Республиканинг турли ҳудудларига хизмат сафарларини амалга оширган.
 
Ҳисоб-китобларга кўра, мазкур сафарлар учун 395,5 миллион сўм миқдорида харажат қилинган.
 
Қайд этилишича, хизмат сафарларии доирасида мактабларда яратилган шароитлар, таълим сифати, мактабларда таълим даражасини ошириш, таълим муассасаларининг ер майдонлари ва дахлсизлиги, улардан унумли фойдаланиш, мактаб биноларини соз ҳолатда сақлаш каби масалаларга эътибор қаратилган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ давлат харидлари назорат қилинадиган ташкилотлар эълон қилинганди. Унга Халқ таълими вазирлиги ҳам киритилган.

Маълумот учун, Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг Давлат молиявий назорати департаменти ва унинг ҳудудий бошқармалари томонидан 2020 йилда бюджет маблағларини мақсадли сарфланиши юзасидан амалга оширилган назорат ишларига кўра, энг кўп қонунбузилиш ҳолатлари Халқ таълими вазирлиги тизимида кузатилган. Ҳисобот даврида вазирликлар ва идоралар бўйича қонунбузилиш ҳолатлари ҳамда бошқа хато-камчиликлар қуйидагиларни ташкил этган:

Халқ таълими вазирлиги тизимида ўтказилган 709 та назорат тадбирларининг 573 тасида 96,6 млрд сўм миқдорида қонунбузилиш ҳолатлари аниқланиб, 2019 йилга (29,8 млрд сўм) нисбатан 3,2 мартага ошган.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

44

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг