ХТВ тизимида қанча маблағ ноқонуний сарфлангани маълум бўлди
Жамият
−
16 Август 2019
3953Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг Давлат молиявий назорати департаменти ва унинг ҳудудий бошқармалари томонидан жорий йилнинг I ярим йиллигида олиб борилган назорат тадбирлари натижасида айрим бюджет муассасалари томонидан бюджет маблағларини сарфланишида тизимли равишда бюджет қонун бузилиш ҳолатларига йўл қўйилаётгани аниқланди.
Халқ таълими вазирлиги тизимидаги умумтаълим мактабларида ҳақиқатда ишга келмаган ва хизмат вазифасини бажармаган ходимларга ёки умуман ишламайдиган фуқаролар номига иш ҳақи ҳисобланиши, ҳомиладорлик ва туғиш нафақаларини, шунингдек, меҳнат таътили, мукофот ва моддий ёрдам маблағларининг асоссиз ҳисобланиши ва тўланиши натижасида жами 812,4 миллион сўм бюджет маблағларини ноқонуний сарфланишига йўл қўйилган.
Бундан ташқари, Боғдод туманидаги 50-умумтаълим мактабида пудратчи “Фарғона сайқал сервис” хусусий корхонаси томонидан “Обод қишлоқ” дастури доирасида бажарилган таъмирлаш ишлари жойида назорат ўлчовидан ўтказилиб, молиялаштириш учун тақдим этилган ҳисоб фактура маълумотлари билан хақиқатда бажарилган ишлар солиштирилганда 129,9 миллион сўмлик бажарилмаган иш ҳажмлари қўшиб ёзилганлиги маълум бўлди.
Мактабгача таълим вазирлиги тизимида.
Ш.Рашидов туманидаги 9-мактабгача таълим муассасасида ҳақиқатда ишламаган 31 нафар фуқароларга иш ҳақи ҳисоблаш йўли билан 955,5 миллион сўм миқдоридаги бюджет маблағлари ўзлаштирилишига йўл қўйилган.
Шунингдек, Бухоро шаҳар 46- мактабгача таълим муассасасида ҳақиқатда ишга келмаган ва хизмат вазифасини бажармаган 8 нафар ходимларга 88,4 млн. сўмлик иш ҳақи тўловлари ортиқча ҳисобланиб, асоссиз тўлаб юборилган.
Уйчи туманидаги 11- мактабгача таълим муассасаси мудираси томонидан 23 нафар ходимга 21,5 миллион сўм аванс пуллари ёзилиб, ушбу маблағ ходимларга тарқатилмасдан ўзлаштирилган.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь