“Халқнинг пули қаерда?” Ижтимоий тармоқ фойдаланувчилари Марям Тилляевани “сиқувга” олди

Жамият

image

Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Каримовнинг набираси Марям Тилляева ўзининг TikTok саҳифасида обуначилари томонидан берилган саволларга жавоб қайтарди.

Марям Тилляева сўнгги кунларда ижтимоий тармоқларда денгизда ва соҳилда ҳордиқ чиқараётгани акс этган фото ва видео материалларни жойлагани ортидан кўплаб салбий изоҳлар қабул қилиб олган кўринади.

Марям даставвал, “Набира ҳар доимгидек беками-кўст вақтичоғлик қилмоқда. Сизга эътибор етишмайдими?”, деган саволга берган жавобидан Ўзбекистонда TikTok блокда эканлигини билмаслиги маълум бўлди.

“Нимага шу турдаги саволлар менга кўп келяпти? TikTok Россияда ишламаяпти, Ўзбекистонда эса ишлаяпти. Шунинг учун менга шунақа саволлар кўп келаётган бўлса керак. 

Биринчидан, сизларда янги ҳокимият ва ана шу раҳбарларнинг болалари бор. Улар буни ижтимоий тармоқларда кўрсатишмаётгани, бу уларда ўн карра яхшироқ ва ҳашаматлироқ яхта ва кемалар йўқ эканлигини англатмайди. 

Иккинчидан, мен дўстимнинг яхтасидаман, унинг ота-онаси қонуний равишда кўчмас-мулкдан даромад кўришади. Менга тушунтиринг, буни ўзбек халқига нима таъсири бор?

Учинчидан, Болаларни улар бола бўлганликлари учун айблашни бас қилинг. Мен Худодан ва ота-онамдан, бадавлат ва ўқимишли инсонлар даврасида бўлганим учун миннатдорман. Мана шу ерда бўлганим бу нарсалар меники эканлигини англатмайди. Мен ишлайман, лекин буни ижтимоий тармоқларда кўрсатмайман. Раҳмат”, деган Тилляева

Яна бир TikTok фойдаланувчиси, “Халқнинг пули қаерда?”, деган савол билан мурожаат қилган. Марям бу саволга ҳам видео-жавоб қайтарар экан, ота-онасидан пул олмаслиги ва изоҳлар уни қуюшқондан чиқараётганини таъкидлаган.

“Мен ўзим пул ишлаб топаман, ота-онамдан пул олмайман. Мен шунчаки ўз дўстларим билан дам оляпман. Уларни яхта олишга ҳам, меҳмонхонада туришга ҳам қурби етади. Балки мен шунга имконияти бор йигитлар билан гаплашаётгандирман. Изоҳлар мени қуюшқондан чиқармоқда. Яқинда катта интервью бўлади. Мен у ерда вақтимни қандай ўтказишим ва қаердан даромад кўришим ҳақида айтаман. Бу нима деган гап? Бошқа инсонларга қаранг, улар қандай яшамоқда? Келинглар шуни тагига етамиз”, дейди Тилляева

Маълумот ўрнида, Марям Тиляева Ўзбекистоннинг Биринчи Президенти Ислом Каримовнинг кенжа қизи Лола Каримова-Тилляеванинг тўнғич қизи. Марям 1999 йилнинг 20 январь куни Тошкент шаҳрида дунёга келган. Ўтган йили у россиялик блогер Амиран Сардаровга турмушга чиққан эди, аммо жорий йилнинг июль ойида  уларнинг муносабати ўз поёнига етгани маълум бўлди.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

1099

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг