Халқ қабулхоналари муаммоларни диагностика қиладиган марказга айлантирилади
Жамият
−
14:55 1275 1 дақиқа
Энди Халқ қабулхоналари фақатгина ариза қабул қилувчи орган эмас, балки ҳудуддаги муаммоларни диагностика қиладиган марказга айлантирилади. Бу ҳақда бугун, 13 март куни Президент Шавкат Мирзиёев раислигида ўтаётган аҳоли мурожаатлари билан ишлаш тизимини такомиллаштириш юзасидан видеоселектор йиғилишида маълум қилинди.
Йиғилишда Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги мурожаатларнинг 64 фоизига, Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги соҳасида назорат қилиш инспекцияси 61 фоизига, Транспорт вазирлиги 58 фоизига ечим бериш ўрнига юзаки жавоб бериш билан чеклангани, умуман, бундай мисоллар барча вазирликларда борлиги қайд этилган.
Халқ қабулхоналари янги очилганида мурожаатларнинг 90-95 фоизи шикоят шаклида бўлган бўлса, ҳозирга келиб, 60-65 фоизга тушган.
“Бугун одамларнинг дунёқараши ўзгариб, шахсий масалада эмас, маҳалласидаги шароитни яхшилаш юзасидан таклиф беришни афзал кўряпти. Лекин муаммоси ҳал бўлмаган одамлар раҳбарлар қабулини ташкил қилиб беришни Президентдан сўраяпти.
Энди бу тизим ўзгаради. Ҳокимлар аризада кўтарилган масалани ҳал қилишнинг ўзи билан чекланмайди. Аксинча, муаммонинг келиб чиқиш сабаби билан ишлаши керак”, дейди давлат раҳбари.
Шу боис, соҳада янги тизим жорий қилиниб, Халқ қабулхоналари фақатгина ариза қабул қилувчи орган эмас, балки ҳудуддаги муаммоларни диагностика қиладиган марказ бўлиши белгиланди.
Live
Барчаси