Халқ фавқулодда ҳолатлар бўйича стресс-тестдан ўтди – Алишер Қодиров
Жамият
−
26 Январь 2022
9027Кеча, 25 январь куни Ўзбекистонда юз берган электр таъминотидаги узилиш ортидан халқ намойишга чиқмагани, турли ғаламис провокацияларни совуққонлик билан рад этгани ўзбек халқининг стресс-тестдан ўтганини кўрсатади. Бу ҳақда “Миллий тикланиш” демократик партияси раҳбари Алишер Қодиров маълум қилди.
“Мамлакатда аввал ҳеч бўлмаган трансчегаравий техноген авария оқибатида юзага келган 10 соатлик энерготаъминотдаги узилишни бартараф этишда давлат раҳбаридан бошлаб барча масъул вазирлик ва идоралар фидойилик қилди. Халқимиз ҳам вазиятдан манфаат излайдиган турли ғаламис провокацияларни совуққонлик билан рад этди”, дейди Алишер Қодиров.
Қодировнинг сўзларига кўра, халқнинг турли ғаламис провокацияларни совуққонлик билан рад этгани, мамлакат фавқулодда ҳолатлар бўйича стресс-тестдан ўтганини кўрсатади.
“Шу билан бирга ваколатли Ҳукумат комиссияси бундай ҳолат такрорланмаслиги учун айбдорларни аниқлашига ва жиддий жазолашига ишонамиз. Тинчликни қадрлайдиган ва сабрни тафаккур қиладиган ўзбек халқини Яратган паноҳида асрасин”, дейди партия раҳбари.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь