Халқ банкига янги раҳбар тайинланди
Жамият
−
28 Октябрь 2019
9625Акциядорлик тижорат Халқ банки бошқаруви раиси лавозимига Фарҳод Саломов тайинланди. Фарҳод Саломов 1979 йилда Самарқанд вилоятида туғилган. 2001 йилда Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университетини, 2005 йилда АҚШдаги Колорадо техника университетини тамомлаган.
"Халқаро иқтисодий муносабатлар" ва "Бизнес бошқаруви" бўйича мутахассис бўлган Фарҳод Саломов 2001 йилдан банк тизимида фаолият кўрсата бошлаган.
У АҚШнинг У.С. банкида директор ўринбосари бўлиб фаолият юритган. У 2012, 2013, 2014 йилларда банк мукофотлари билан тақдирланган. 2009 йилда эса фаолиятига инновацион тажрибаларни татбиқ этгани учун банкнинг олий мукофотига сазовор бўлган.
Саломов 2018 йил октябридан буён Халқ банки бошқаруви раиси ўринбосари сифатида ишлаб келаётганди.
Аввалроқ, Ўзбекистон Республикаси Акциядорлик тижорат "Халқ банки" бошқарув раиси лавозимида ишлаб келган Муродулло Эшматов "Микрокредитбанк" АТБ бошқаруви раиси этиб тайинлангани ҳақида хабар берган эдик.
LiveБарчаси