“Халқ банки” бошқарувчиси банк ғазнасидан 100000 долларни ўғирлаганликда айбланмоқда
Жамият
−
12 Июнь 2019
6992Банк раҳбарларининг банк маблағларини ўғрилаши билан боғлиқ ҳолатлар давом этмоқда. Навбатдаги воқеа Фарғона вилояти Ёзёвон тумани ҳудудида жойлашган АТ “Халқ банки” тумани филиалида аниқланди.
Гап шундаки, 2019 йил 6 февраль куни Фарғона вилоятининг Ёзёвон тумани ҳудудида жойлашган АТ “Халқ банки” Ёзёвон тумани филиали ходимлари томонидан банк ғазнасидаги валюта сақлаш сейфида бўлган пуллар саноқдан ўтказилганида, шу ерда бўлган 100000 АҚШ доллари йўқлиги аниқланган.
Ушбу ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, олиб борилган суриштирув ишлари натижасида ушбу жиноятни Ёзёвон тумани Гулистон маҳалласида яшовчи юқоридаги банкнинг вақтинча бошқарувчиси 32 ёшли С.Т., ҳамда икки нафар шу банк ходимлари томонидан содир этилганлиги аниқланиб, ушланган тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
LiveБарчаси