Халқаро қидирувдаги 3 ўзбекистонлик БААда ушланди

3-саҳифа

image

Интерпол каналлари орқали қидирувда бўлган 3 нафар Ўзбекистон фуқароси Бирлашган Араб Амирликларида ушланиб, Ўзбекистонга олиб келинди. Бу ҳақда Ички ишлар вазирлиги хабар берди.

Қайд этилишича, Тошкент ва Абу-Даби Интерпол Миллий марказий бюроси ходимларининг узвий ҳамкорлиги ва мувофиқлаштириши натижасида БААдан оғир жиноятлар содир этгишда айбланиб, халқаро миқёсда қидирувда бўлган уч нафар фуқаро Ўзбекистон Республикасига топширилган. Ушбу фуқаролар тегишли тартибда Ўзбекистон ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларига ўтказилган.

“Амалдаги халқаро келишувларга асосланган ва трансмиллий жиноятчиликка қарши курашга қаратилган барча жиҳатларни ҳисобга олган ҳолда, учрашувлар ва музокаралар давомида ўрнатилган икки томонлама алоқалар туфайли топширилаётган жиноятчилар сони ортмоқда”, дейилади вазирлик хабарида.

ИИВга кўра, ушланган ушбу 3 киши Ўзбекистон ҳудудида содир этилган иқтисодий ва мулкий жиноятларга оид айбловлар бўйича қидирилаётган эди.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Интерпол каналлари орқали қидирилаётган шахс Уммондан Ўзбекистонга экстрадиция қилинганди. У одам савдоси жиноятини содир этишда гумон қилинган.


Мақола муаллифи

Теглар

ИИВ ўзбекистонлик БАА Интерпол

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг