Халқаро қидирувда бўлган ўзбекистонлик Россияда ушланди

3-саҳифа

image

Россиянинг Ижевск шаҳрида халқаро қидирувда бўлган Ўзбекистон фуқароси қўлга олинди. Бу ҳақда Удмуртия Ички ишлар вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.

Ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари қурилиш объектида ишлаётган 36 ёшли ўзбекистонликни қўлга олди.

Маълумотларга кўра, у 2023 йил октябрь ойида Бухоро вилояти ИИБ томонидан фирибгарлик содир этгани учун қидирувга берилган. Гумонланувчи терговдан қочиб, Россияга йўл олган.

"У Удмуртияга 2023 йил август ойида келган ва миграция бўлимларига вақтинчалик прописка ёки патент сўраб мурожаат қилмаган”, дейилади бу ҳақдаги хабарда.

Ўзбекистон фуқаросига нисбатан “хорижий фуқаро ёки фуқаролиги бўлмаган шахс томонидан қонунга хилоф равишда меҳнат фаолиятини амалга ошириш” моддаси бўйича маъмурий баённома тузилган. Ҳозирда уни экстрадиция қилиш масаласи ҳал қилинмоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

Россия жиноят қидирув

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг