Халқаро қидирувда бўлган ўзбекистонлик аёл Туркиядан депорт қилинди
3-саҳифа
−
29 Январь
28126Фирибгарлик айблови билан халқаро қидирувда бўлган ва Туркияда қўлга олинган Ўзбекистон фуқароси Рита Халилова Тошкентга депортация қилинди. Бу ҳақда 28 январь куни Ўзбекистоннинг Истанбулдаги бош консуллиги маълум қилди.
Қайд этилишича, 1957 йилда туғилган Рита Халилова кўп миқдордаги пул маблағларини фирибгарлик йўли билан ўзлаштиришда айбланиб, 2016 йилдан буён Ўзбекистон Ички ишлар вазирлиги томонидан қидирувда бўлган. У Ўзбекистон ва Туркия Ички ишлар вазирликлари ҳамкорлигида ўтказилган навбатдаги тезкор тадбир давомида 13 январь куни Истанбул шаҳрида қўлга олинган.
Рита Халилова кеча, 28 январь куни Бош консулхона дипломатлари иштирокида Истанбул халқаро аэропортидан Ўзбекистонга депортация қилинган.
Ушбу шахснинг хатти-ҳаракатларидан жабр кўрган фуқаролардан Ўзбекистон Республикасининг Истанбул шаҳридаги Бош консулхонасига ёки Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигига мурожаат қилиши сўралган.
Эслатиб ўтамиз, “Халқаро одам савдоси” жинояти доирасида қидирувга берилиб, “Мадам Клод” тахаллуси билан танилган Нилуфар Мирханова жорий йилнинг 10 январь куни Ўзбекистон Республикасининг Истанбул шаҳридаги Бош консулхонаси ходимлари иштирокида Истанбул халқаро аэропортидан Ўзбекистонга депортация қилинган эди.
LiveБарчаси