Халқаро ислом академияси бу йилдан кибер таҳдидларга қарши курашувчи мутахассисларни тайёрламоқчи
Жамият
−
28 Июнь 2020
6733Ўзбекистон халқаро ислом академиясида замон талабларидан ва глобаллашув жараёнидан келиб чиққан ҳолда янги — “Aхборот хавфсизлигини бошқариш” мутахассислик йўналиши очилди. Бу ҳақда Ўзбекистон халқаро ислом академияси Матбуот хизмати хабар берди.
Ўзбекистон халқаро ислом академиясида мазкур йўналишда тайёрланадиган талабалар ахборот маконида юзага келиши мумкин бўлган таҳдидлар, технологик, иқтисодий, сиёсий, ижтимоий, мафкуравий, диний ва бошқаришда зарур билим ва тажрибага эга мутахассислар тайёрланади.
Шунингдек, талабалар жамоатчилик билан алоқаларини мустаҳкамлаш ҳамда фаолият самарадорлигини таъминлашда ахборот ва зарур маълумотларни таҳлил этадиган мутахассис сифатида ўқитилади.
Хабарда айтилишича, 2020-2021 ўқув йилида давлат буюртмаси асосида ўқишга қабул қилиш параметрларига кўра “Aхборот хавфсизлигини бошқариш” мутахассислик йўналишига жами 25 нафар талаба қабул қилиниши назарда тутилмоқда. Шундан 12 нафар талаба давлат гранти асосида таълим олиш имкониятига эга бўлади.
Шуни алоҳида қайд этиш ўринлики, сўнгги вақтларда ахборот хавфсизлиги соҳасида бутун дунёда диний илмга эга бўлган тажрибали мутахассисларга эҳтиёж ортмоқда. Ижтимоий тармоқлар, интернет сайтлардаги мақолалар, блогпостлар, аудио ва визуалмаҳсулотларнинг кун сайин ортиб бораётгани, ижтимоий тармоқларда экстремистик руҳга эга бўлган чиқишлар тобора кўпаяётгани ушбу йўналишдаги мутахассисларга эҳтиёж уйғонганини тасдиқлайди.
Академия расмий сайтида ушбу мутухассислик йўналишининг ташкил этилишига қуйидагича изоҳ билдирилган.
“Бугун ҳаётимиз ва бутун иш фаолиятимизни ахборот-коммуникация технологияларисиз тасаввур қилиш қийин. Юқори технологияларнинг жадал ривожланиши мавжуд ахборотдан самарали ва ўрнида фойдаланиш баробарида нотўғри ва хато хабарни саралашни ўрганиш ҳамда фойдаланувчини кибер таҳдидларнинг ҳар қандай кўринишидан ҳимоя қилишни ҳам тақозо этмоқда”
LiveБарчаси