Хакерлар фикрича вакцина бор – ЖССТ серверларига ҳужум бошланди
Технология
−
24 Март 2020
12987Пандемия энг авж олган маҳалда хакерлар учун банк ҳисоб-рақамлари ёки йирик тижорат корхоналарининг махфий маълумотлари эмас, балки ЖССТ (Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти) серверларида нима жойлашган бўлиши мумкинлиги тўғрисидаги маълумотлар қизиқ туюлмоқда.
“Reuters” агентлигининг хабар беришича, киберхавфсизлик ташкилоти мутахассислари номаълум хакерларнинг ҳужумини қайд этди. Жиноятчилар ЖССТнинг ички электрон почта тизимига ўхшаш зарарли сайтни ишга туширди. Aммо серверни бузиш муваффақиятсиз тугади. Шундан сўнг, ЖССТнинг компьютер ва компанияларига қилинган киберҳужумлар икки баравар кўпайди.
Ҳужумнинг ортида ким тургани ва хакерларнинг мақсади нима экани номаълум. Битта версияга кўра, худди ана шундай зарарли сайт DarkHotel гуруҳи томонидан яратилган. Aммо Kaspersky’нинг глобал тадқиқотлар ва таҳлиллар бўлими бошлиғи Костин Райу ушбу тахминни тасдиқлай олмади.
"Бундай пайтларда коронавирусга тааллуқли дори-дармонлар, тестлар ёки вакциналар тўғрисидаги ҳар қандай маълумот инфекциядан зарар кўраётган мамлакатдаги ҳар қандай разведка ташкилоти учун бебаҳо ва устувордир", деди у.
Райунинг ҳамкасби, Нью-Йоркнинг Blackstone юридик жамоасининг киберхавфсизлик бўйича мутахассиси Aлександр Урбелиснинг фикрича, хакерлар вакциналар тўғрисидаги маълумотларга бўлган глобал талабдан фойдаланишга ҳаракат қилмоқда. У ҳар куни коронавирус ҳақидаги минглаб веб-сайтларини кузатади, уларнинг аксарияти зарарли.
“Бундай сайтлар ҳар куни икки минглаб пайдо бўлмоқда. Мен ҳеч қачон бундай ҳолатни кўрмаганман”, деди у.
LiveБарчаси