Хакерлар бир йилда 2,2 млрд долларлик криптовалюта ўғирлади
Олам
−
21 Декабрь
1224Жорий 2024 йилда хакерлар онлайн платформалар ва турли онлайн лойиҳаларни бузиб кириш эвазига 2,2 миллиард доллар қийматидаги криптовалютани ўғирлашга муваффақ бўлди. Бу ҳақда “Chainalysis” таҳлилларида маълум қилинди.
Қайд этилишича, бир йил ичида бу турдаги йирик ўғирликлар сони 2023 йилга нисбатан 7,4 фоизга кўпайиб, 303 тани ташкил этган. Маълум қилинишича, жами ўғриликлар миқдори ўтган йилга нисбатан 21 фоизга ошган.
Ҳисоботга кўра, хакерлар томонидан ярим йилликда ўғирланган маблағлар миқдори икки баробарга (84 фоизга) ошиб, 1,6 миллиард долларга етган. Аммо иккинчи ярим йилликда ўғирланган маблағлар сони сезиларли даражада камайган.
“Chainalysis”нинг қайд этишича, энг кўп ҳолатда Шимолий Корея хакерлари айбдор бўлиб қолмоқда. Компанияга кўра, улар 47 та ҳужум натижасида 1,3 миллиард доллар ўғирлаган (102 фоизли ўсиш).
“Йил давомида ўғирланган барча криптовалюталарнинг 61 фоизи айнан ушбу мамлакат хакерлари ҳисобига тўғри келади", дейилади хабарда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Шимолий Корея хакерлари 2017 йилдан буён қарийб 3 миллиард долларлик криптовалюталарни ўғирлагани хабар қилинганди.
LiveБарчаси