Кейн учун Германиядан даъвогар пайдо бўлди
Спорт
−
24 Июнь 2023
2895Германиянинг “Бавария” клуби “Тоттенхем” ҳужумчиси Ҳарри Кейнга қизиқиш билдирмоқда. Бу ҳақда “Bild” хабар берди.
Манбага кўра, Мюнхен клуби футболчи трансфери бўйича амалий ишларни бошлаб юборган. Ҳозирда “Бавария” мутасаддилари Кейн билан алоқада экани айтилмоқда.
Ортда қолган мавсумда Кейн Лондон клуби сафида 38 та ўйинда майдонга тушиб, 30 та гол урди ва 3 та голли узатмани амалга оширди. Англиялик футболчининг “шпорлар” билан шартномаси 2024 йилнинг ёзига қадар тузилган.
Эслатиб ўтамиз, Кейнга қизиқиш билдираётган “Манчестер Юнайтед” уни сотиб олиш фикридан воз кечди. “Қизил иблислар” 29 ёшли ҳужумчини “шпорлар” хўжайини Даниэль Леви “манкунианликлар”га сотишдан бош тортгани учун уни қўлга киритиш бўйича расмий таклиф киритмасликка қарор қилган. Қайд этилишича, клублар ўртасида музокаралар ўтказилмайди.