Кейн “Олтин тўп”дан бир шарт билан воз кечишга тайёр

Спорт

−

image

“Бавария” ҳужумчиси Ҳарри Кейн шахсий мукофотдан кўра жамоавий совринларни устун қўйишини маълум қилди. У “Олтин тўп”ни қўлга киритишдан кўра, Чемпионлар лигасида ғалаба қозонишни муҳимроқ деб билишини айтди. Бу ҳақда Кейн “Атлетико”га қарши Чемпионлар лигаси учрашуви олдидан ўтказилган матбуот анжуманида сўз очди.

Мадридда бўлиб ўтган матбуот анжуманида журналистлар англиялик футболчидан “Олтин тўп”ни Чемпионлар лигасидаги ғалабага алмаштириш имконияти берилса, қандай қарор қабул қилиши сўради.

“Мен ҳар доим футболни жамоавий совринлар учун ўйнаш ҳақида гапирганман. Спортимизнинг жамоавий жиҳати жуда муҳим. Ўтган ҳафта “Олтин тўп”ни қўлга киритиш ҳаётим ва фаолиятимдаги энг яхши лаҳзалардан бири бўлди. Аммо “Бавария” билан Чемпионлар лигасида ғалаба қозониб, ушбу совринни бошим узра кўтариш ҳам ажойиб ҳис бўларди. Шунинг учун, ҳа, мен Чемпионлар лигасидаги ғалабани танлаган бўлардим. Бироқ ҳозир ҳар икки совринни ҳам қўлга киритиш имконияти бор. Кўрамиз, нима бўлади”, дейди Кейн.

Маълумот учун, Ҳарри Кейн 2023 йилнинг ёзида “Бавария” сафига қўшилган. Унгача фаолияти давомида бирор жамоавий совринни қўлга киритмаган эди.

Эслатиб ўтамиз, Ҳарри Кейн жорий йилнинг 26 октябрь куни “France Football” нашри томонидан 2025-2025 йилги мавсумнинг энг яхши футболчисига бериладиган “Олтин тўп” совринини қўлга киритганди.


Мақола муаллифи

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг