Кеннедилар оиласи Оқ уйга қайтадими?

Олам

image

АҚШнинг 35-президенти Жон Кеннедининг жияни, ҳуқуқшунос ва сиёсатчи кичик Роберт Кеннеди 2024 йилги президентлик сайловларида иштирок этиш ҳақида ўйламоқда. Бу ҳақда у кеча, 3 март куни “Fox News” телеканали берган интервьюсида маълум қилди.

Телеканал хабар беришича, Нью-Хемпширда бўлиб ўтган тадбирда сўзга чиққан 69 ёшли Кеннеди президентлик сайловларида қатнашиш ҳақида ўйлаётганини айтган. 

“Ҳа, мен бу ҳақда ўйлаяпман. Асосий тўсиқ – рафиқамдан яшил чироқ билан ўтдим”, деган Роберт Кеннеди ҳазиллашиб.

Маълумот учун, бўлажак номзод сенатор Роберт Кеннедининг (1925-1968) ўғли ва АҚШнинг энг таниқли раҳбари Жон Кеннедининг (1917-1963) жияни ҳисобланади. Манбага кўра, сиёсатчи АҚШ Демократик партиясидан номзод кўрсатиш учун ариза бермоқчи.

Эслатиб ўтамиз, 2022 йилнинг ноябрида Республикачилар партиясидан собиқ президент Дональд Трамп 2024 йилги президентлик сайловида ўз номзодини қўйишини маълум қилган эди. Амалдаги Президент Жо Байден ҳам 9 ноябрь куни давлат раҳбари лавозимига қайта сайланиш учун кураш олиб бориш режасини эълон қилган, бироқ якуний қарорни фақат шу йил бошида қабул қилишини таъкидлаганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг