Кенияда коронавируснинг 16 та янги тури аниқланди

Олам

image

Кения тиббиёт илмий-тадқиқот институти мутахассислари ҳозирги кунда мамлакатда коронавируснинг 16 янги тури тарқалиши мумкинлигини аниқлади, деб ёзади “Daily Nation”.

Тадқиқот давомида бир гуруҳ олимлар июнь-октябрь ойлари оралиғида саккизта тумандан 205 кишидан намуналар олган. Ушбу намуналар асосида коронавируснинг янги турлари аниқланган. Улар энг хавфли мутацияга учраган 4 та турни аниқлаган. Мутахассисларнинг қўрқуви шу тўрттадан биридаги мутациялар туфайли юзага келган.

Олимларнинг таъкидлашича, COVID-19 нинг ушбу вариантлари Буюк Британия ва Жанубий Африкада топилган янги штаммлардан катта фарқ қилади. Тадқиқот маълумотлари ҳали ҳам дастлабки маълумотларга эга бўлишига қарамай, аниқланган штаммлардан бири фақат Кенияга хос бўлиб, илгари дунёнинг ҳеч бир жойида топилмаган.

Шу билан бирга, тадқиқот гуруҳи раҳбари Чарльз Аготининг сўзларига кўра, бундай вируслардаги мутациялар кўпинча аҳамиятсиз бўлади. Аниқланган намуналарга келсак, улар ҳақида бирон бир хулосага келишга ҳали эрта, чунки кўпроқ тестлар ўтказилиши зарур.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

131

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг