Кенияда мактабдаги ёнғинда 17 ўқувчи ҳалок бўлди

Олам

image

Кения марказидаги бошланғич мактаб-интернатда содир бўлган ёнғин оқибатида 17 нафар ўқувчи ҳалок бўлди. Бу ҳақда маҳаллий полицияга таяниб, “Reuters” хабар берди.

“Биз ёнғинда 17 ўқувчини йўқотдик, 14 нафари жароҳат олди. Айни дамда жамоамиз воқеа жойида”, дейди расмийлар.

Нашрга кўра, ёнғин ўқувчиларни таниб бўлмас даражада куйдириб юборган. Ҳозирда маъмурлар мактабни ўраб олган.            

Мамлакат Президенти Уильям Руто тегишли органларга ушбу даҳшатли воқеани ҳар томонлама текширишни топширишини ва айбдорлар жавобгарликка тортилишини маълум қилган.

Маълумот учун, сўнгги йилларда Кенияда бир қатор мактаб ёнғинлари содир бўлди ва уларнинг аксарияти ўт қўйиш орқали келиб чиққан. Хусусан, 2001 йил Найроби яқинидаги Кянгули ўрта мактаби ётоқхонасида содир бўлган ёнғин 58 нафар ўқувчи умрига зомин бўлган. 2012 йилда Кения ғарбидаги Хома-Бэй округидаги мактабда саккиз нафар ўқувчи айни сабаб билан вафот этган. 

2017 йил сентябрь ойида пойтахт Найробидаги мактабга ўт қўйилиши оқибатида эса тўққиз ўқувчи ҳалок бўлган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ АҚШнинг Жоржия штатидаги Апалачи ўрта мактабида 14 ёшли ўқувчи одамларни ўққа тутиши оқибатида 4 киши ҳалок бўлган эди.


Мақола муаллифи

Теглар

ёнғин Кения Уильям Руто

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг