Туркманистон Президенти амалдорларга “ёшларни компьютердан ажратиб олишни” буюрди
Олам
−
14 Февраль 2020
8653Туркманистон Президенти Гурбангули Бердимуҳамедов ҳукумат вакилларига мамлакатнинг ёш авлодини спорт ва очиқ ўйинларга жалб қилишга кўпроқ эътибор беришни буюрди. Бу ҳақда давлат раҳбарининг Матбуот хизмати хабар берди.
Туркманистон раҳбарининг таъкидлашича, компьютер технологияларининг ривожланиши болалар ва ўспиринларни компьютер, планшет ва мобиль телефонларга кўпроқ вақт сарфлашига олиб келмоқда.
“Бу иллат одамни кам ҳаракат қилишига ва жисмоний фаолиятсиз ҳолатда бўлишига олиб келади. Шунга ўхшаш турмуш тарзи одамнинг кўриш қобилиятига таъсир қилади, у семириб кетади ва бошқа соғлиқ муаммолари пайдо бўлади. Ушбу масалани ҳал қилиш давлат ва бутун жамиятнинг долзарб вазифасидир", деб таъкидлади аслида касби шифокор бўлган Бердимуҳамедов.
Арқадағ аввал ҳам бир бирига ўхшамас қарорлар қабул қилган эди. Пойтахтда 300 метрлик ёдгорлик қуриш ҳамда амалдорларнинг сочларини ранги бўйича қарорлар шулар жумласидандир.
Нуруллоҳ Шарипов