Келишилган ўйинлар ва тотализатор: айрим футболчилар 5 йилга четлатилди
Спорт
−
16 Январь 2021
7315Ўзбекистон аёллар футболида айрим футболчи ва мутахассислар келишилган ўйинларда қатнашгани, тотализаторлик фаолияти билан шуғулланган шаҳсларга ёрдам бергани учун 1 йилдан 5 йилгача бўлган муддатга футбол билан боғлиқ ҳар қандай фаолиятдан четлатилди. Бу ҳақда Ўзбекистон футбол ассоциациясининг расмий веб-сайтида хабар берилган.
Маълум қилинишича, Ўзбекистон футбол ассоциациясининг Футбол фаолиятини назорат қилиш бўйича махсус инспекцияси томонидан 2020 йил 5 октябрда келишилган ўйинларда қатнашиш, тотализаторлик фаолияти билан шуғулланиш бўйича аёллар футбол клублари вакиллари билан профилактик суҳбат ўтказилганига қарамасдан, аёллар футболида ушбу фаолият билан шуғулланган шаҳслар аниқланган.
Хабарга кўра, футбол соҳасида фаолият юритган собиқ мутахассислар ҳамда ушбу соҳага алоқадор бўлмаган шахслар томонидан “Гули” (Навоий), “Навбаҳор” (Наманган), “Металлург” (Бекобод) ва “Бунёдкор” (Тошкент) аёллар клуби вакилларининг кўрсатмаларига асосан уларга ҳақ евазига келишилган ўйинларда қатнашиш ва тотализаторлик фаолияти билан шуғулланиш бўйича таклиф билан чиқилгани маълум бўлган.
Шундан сўнг, айрим футболчи ва мутахассислар юқорида тилга олинган таклифларга розилик билдириб, ўзига айтилган ноқонуний вазифаларни бажаргани ҳам фош этилган.
Қайд этлишича, ЎФА Этика қўмитасининг йиғилишида айрим футболчи ва мутахассислар келишилган ўйинларда қатнашгани, тотализаторлик фаолияти билан шуғулланган шаҳсларга ёрдам бергани учун 1 йилдан 5 йилгача бўлган муддатларга футбол билан боғлиқ ҳар қандай фаолиятдан четлатилган.
ЎФА футбол фаолиятини назорат қилиш махсус инспекцияси футбол соҳасида шубҳа остига олинган вазиятлар, футбол ўйинларида учрашувга ёки унинг натижасига таъсир ўтказиш мақсадида келишувларда иштирок этиш бўйича ўрганиш ишларини давом эттирмоқда.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь