Келгуси беш йилда қарийб 100 минг ўринли талабалар ётоқхоналари қурилади

Жамият

image

ЎзЛиДеПнинг амалдаги давлат раҳбари Шавкат Мирзиёев иштирокидаги Х съезди давом этмоқда. Унда навбатдаги Президентлик сайловига номзоди тасдиқланган Мирзиёев сайловолди дастури – Янги Ўзбекистон стратегиясидан ўрин олган таълим соҳаси бўйича ислоҳотлар режасига тўхталди. 

Қайд этилишича, келгуси беш йилда Ўзбекистонда мактабгача таълимдаги қамров даражаси ҳозирги 62 фоиздан камида 80 фоизга етказилади. 

Мактаб таълими тизими учун ўқув дастурлари ва дарсликлар илғор хорижий тажриба асосида тўла қайта ишланиб, 2026 йилга қадар амалда жорий этилади.

Олий таълимга қамров даражасини 50 фоизга етказиш билан бирга асосий эътибор таълим сифатини оширишга қаратилади. 2026 йилга қадар камида 10 та олийгоҳ нуфузли халқаро рейтингларга киритилади.

Талабаларнинг яшаш шароитини яхшилаш учун келгуси беш йилда қарийб 100 минг ўринли талабалар ётоқхоналари барпо этилади.

Олий таълимда рақобат муҳитини кучайтириш мақсадида 2026 йилгача хусусий олийгоҳлар сони камида 50 тага етказилади.

Докторантурага қабул давлат буюртмаси ҳамда манфаатдор ташкилотлар маблағлари ҳисобидан тўлов-грант асосида жорий этилади.

Олимпия ва миллий спорт турлари бўйича ҳар икки йилда ўтказиладиган умумреспублика спорт ўйинлари – Миллий олимпиада тизими жорий этилади.


Мақола муаллифи

Теглар

Талабалар ётоқхонаси

Баҳолаганлар

23

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг