Кеча Афғонистон билан чегарада бир аскаримиз қаҳрамонларча ҳалок бўлди – Мирзиёев

Жамият

image

Ўзбекистон Республикаси президентлигига номзод – амалдаги давлат раҳбари Шавкат Мирзиёев Наманганда сайловчилар билан учрашув чоғида Афғонистон билан чегарадаги вазият бўйича тўхталиб ўтди.

“Афғонистондаги ҳолат ҳаммамизга сабоқ бўлиши керак. Чегарадаги вазият ҳар куни диққат марказимизда. Ҳеч кимга сарҳадларимизга дахл қилишга йўл қўймаймиз. Чунки Ўзбекистонда қонун устувор, жазо муқаррар”, дейди Президент.

Шавкат Мирзиёевнинг сўзларига кўра, куни кеча Ўзбекистон чегарасини бузиб ўтишга уриниш бўлган.

“Куни кеча ҳам давлатимиз чегарасини бузиб ўтишга уриниш бўлди. Бир наркобарон ҳаракат қилди. Лекин бизнинг дахлсизлик масаласида позициямиз қатъий, керак бўлса, чегарамизни ҳимоя қилиш учун қурол ишлатамиз. 

Кечаги вазиятда ҳам ўз вазифасини шараф билан бажарган бир аскаримиз қаҳрамонларча ҳалок бўлди. У шу юрт фарзанди – наманганлик эди”, дейди Шавкат Мирзиёев йиғилганларга қарата.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

4268

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг