Таиландда ўзбекистонлик йигит фожиавий ҳалок бўлди
Олам
−
08 Сентябрь 2020
20412Таиландда қояга кўтарилиш тақиқланганига қарамай, шаршара ёнида суратга тушиш учун яширинча баландликка кўтарилган Ўзбекистон фуқароси ҳалок бўлди. Бу ҳақда “Нilight Кapook” нашри хабар берди.
Қайд этилишича, 22 ёшли ўзбекистонлик Абдуллоҳ Соипов Таиланд жанубидаги Нгао шаршараси ёнида тик жарликдан қулаб тушган.
Жабрланувчининг дўстлари зудлик билан қутқарувчилар ва шифокорлар гуруҳини чақиришган, аммо йигит бош қисмидан олган оғир жароҳат туфайли жон берган. Ўзбекистонлик билан 6 нафар россиялик сайёҳ бўлган.
Марҳумнинг ҳужжатлари текширилганда, у Пхукетдаги Пранта Ханви фондида кўнгилли сифатида фаолият юритиши ва 2020 йил 25 ноябргача амал қиладиган визага эга экани аниқланган. Айни пайтда унинг ҳамкасблари ва дўстлари полиция томонидан сўроқ қилинмоқда. Марҳумнинг жасади ўлимнинг ҳақиқий сабабини аниқлаш учун Ранонг шифохонасига юборилган.
Таиланддаги Ўзбекистон элчихонаси воқеа юзасидан огоҳлантирилган.
LiveБарчаси