Каттақўрғонда талончилар қўлга тушди
Жамият
−
30 Сентябрь 2019
3944Шу йилнинг 22 сентябрь куни соат 00:30ларда 5 нафар номаълум шахслар давлат рақами белгиси бўлмаган “ВАЗ-21011” русумли автомашинада шу Самарқанд вилояти Каттақўрғон туманидаги фермер хўжалигига келиб, фермер хўжалиги ишчиси Б.Х.га зўровонлик ишлатиб, 5 бош қўйни автомашинага ортиб олиб кетган.
Кўрилган тезкор чоралар натижасида, ушбу жиноятни Каттақўрғон шаҳрида яшовчи 2002 йилда туғилган Д.Ш., 2001 йилда туғилган Б.А., 2000 йилда туғилган С.Х., 2001 йилда туғилган А.О. ва 1997 йилда туғилган У.Х.лар содир этганликлари аниқланиб ушланган. 4 бош қўйлар жабрланувчига қайтарилган.
Ҳозирда ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 166-моддаси (талончилик) 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, ҳозирда тергов ҳаракатлари давом этмоқда.
LiveБарчаси