Каттақўрғон тумани ҳокими вафот этди

Жамият

image

Самарқанд вилояти Каттақўрғон тумани ҳокими Аъзамхон Баҳромов 60 ёшида вафот этди. Бу ҳақда Самарқанд вилояти ҳокимлиги хабар берди.

Аъзамхон Баҳромов ўз вақтида Самарқанд вилоят ҳокими вазифасини бажарувчи лавозимида ҳам ишлаган.

Аъзамхон Усмонович Баҳромов 1960 йил Жиззах вилояти, Ғаллаорол туманида туғилган. 1986 йил Тошкент халқ хўжалиги институтини битирган.

1986-1992 йилларда Тошкент халқ хўжалиги институти ассистенти, аспиранти, 1992-1995 йиилларда Тошкент давлат иқтисодиёт университетининг катта ўқитувчиси, доценти, декан ўринбосари бўлиб ишлаган.

2005-2006 йилларда Самарқанд вилоят ҳокимининг саноат, тадбиркорлик, капитал қурилиш, коммуникациялар ва коммунал хўжалиги масалалари бўйича биринчи ўринбосари, 2006-2008 йилларда Самарқанд вилояти ҳокими вазифасини бажарувчи, 2017йил Тошкент шаҳар “Элит Фаворит” хусусий корхонаси директорининг иқтисодий-ижтимоий масалалар бўйича маслаҳатчиси, 2017 йил Самарқанд вилояти Қўшработ тумани ҳокими лавозимларида фаолият юритган.

Каттақўрғон туман ҳокимлиги ахборот хизматининг хабар беришича, Аъзамхон Баҳромов 2020 йил 19 октябрь куни Тошкент шаҳрида дафн этилади.


Мақола муаллифи

Теглар

Аъзамхон Баҳромов

Баҳолаганлар

568

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг