Катта ўзгариш: “Барселона”ни 14 нафар футболчи тарк этиши мумкин 

Спорт

image
0:00
0:00
download

Каталониянинг “Барселона” клуби раҳбарияти жамоа таркибини жиддий тарзда янгилашни режалаштирмоқда. Бу ҳақда “Mundo Deportivo” хабар берган.  

Хабарга кўра, “кўк-анорранглилар” раҳбарияти 14 тагача футболчи билан хайрлашиш имкониятини кўриб чиқяпти.

Ушбу мавсум охирида “Барселона”ни тарк этиши мумкин бўлган футболчилар қаторида Нето, Самюэль Умтити, Хуниор Фирпо, Миралем Пьянич, Матеус Фернандес, Мартин Брэйтуэйт, Филиппе Коутиньо ва бошқалар бор. 

“Барселона” бундай қадамлар маошни сезиларли даражада тежашга, шунингдек, футболчилардан бирининг фойдали сотилишига олиб келади деб кутмоқда. 

Шунингдек, клуб жамоа таркибини қайта кўриб чиқиш келаси мавсум совринлар учун курашишга имкон беради, деб ҳисобламоқда.

Аввалроқ, “Барселона” клуби “Боруссия Дортмунд” ўйинчиси Эрлинг Холандни сотиб олиш учун Лионель Месси билан меҳнат шартномасини узайтириш бўйича ишларини қурбон қилишга тайёрлиги айтилганди. 

Айни пайтда “Барселона” Испания чемпионати жадвалида учинчи ўринда бормоқда. Жамоа етакчи “Атлетико”дан 4 очкога ортда қолмоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

Барселона

Баҳолаганлар

948

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг