“Катта оға сени кузатмоқда”. Google фойдаланувчиларини “таъқиб қилгани”ни тан олди

Олам

image

Смартфон эгалари геолокация маълумотларини ўчириб қўйганда ҳам Google ўз фойдаланувчиларининг жойлашув маълумотлари тўғрисида ахборот тўплаган. Компания раҳбарлари ва муҳандислари фойдаланувчилар доимо кузатув остида бўлганидан хабардор эканлигини тан олди. Бу ҳақда “Business Insider” нашри эълон қилган Google’га нисбатан давом этаётган суд жараёнлари тўғрисидаги ҳужжатларда сўз боради.

Қайд этилишича, Google фойдаланувчиларининг жойлашуви тўғрисида маълумотларни тўплашда турли усуллардан, шу жумладан Wi-Fi ва Google билан алоқаси бўлмаган учинчи томон дастурларидан фойдаланган. Дастурларнинг ишлаши учун эса фойдаланувчилар ўзларининг маълумотларини баҳам кўришга мажбур бўлган.

Шунингдек, Google ўзининг Android операцион тизимининг версияларини синовдан ўтказаётганда, фойдаланувчилар уларни ўчирмаслиги учун менюда махфийлик созламаларини яширишга уринган.

Google Maps учун масъул бўлган собиқ вице-президент Жек Мензел ўз кўрсатмаларида, фойдаланувчининг уйини ёки иш жойини аниқлай олмасликнинг ягона усули бу фойдаланувчи томонидан атайлаб Google’ни издан чиқариб юборишдир. 

Google компаниясининг ўзи эса бу ҳолатга ҳеч қандай изоҳ бермаяпти.

Google’га қарши иш 2020 йилда Аризона Бош прокуратураси ташаббуси билан очилган. Худди шундай даъво “Boies Schiller Flexner” компанияси томонидан берилган. Ушбу фирманинг сўзларига кўра, фойдаланувчилар ўзларининг аккаунтларидаги тегишли хусусиятларни ўчириб қўйганда ҳам Google уларнинг маълумотларини ноқонуний равишда тўплаган.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

355

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг