Кашмирда кучли ёмғир оқибатида 50 киши ҳалок бўлди

Олам

image

Бир неча кундан бери Кашмир минтақасининг Жамму ва Киштвар ҳудудларида кузатилаётган кучли ёмғир оқибатида 50 киши ҳалок бўлди. Шунингдек, 100 дан ортиқ одам жароҳат олди яна 50 киши бедарак йўқолди. Бу ҳақда “The Indian Express” хабар берди.

Нашрга кўра, ҳодиса жойида бўлган ва қутқарув ишларини бошқарган Киштвар тумани комиссарининг ўринбосари 100 дан ортиқ одам туман шифохонасига етказилганини билдирган. Маҳаллий полиция бошлиғи ҳам 50 кишининг бедарак йўқлигини тасдиқлаган. Ҳалок бўлганларнинг аксарияти зиёратчилар бўлиб, улар Чосити қишлоғидан Мачаил Мата ибодатхонаси томон кетаётган пайтда ноқулай об-ҳаво ҳодисаси юзага келган.

“Менинг фикр ва дуоларим Киштварда, Жамму ва Кашмирда ёғингарчилик ва тошқинлардан жабр кўрганлар билан. Қутқарув ишлари олиб борилмоқда. Зарур бўлганларга барча ёрдам кўрсатилади”, дейди Ҳиндистон Бош вазири Нарендра Моди.

Маълумот учун, қарийб икки ҳафта аввал Уттараҳанд штатида кучли тошқин Дҳаради қишлоғидаги уйларни ювиб кетиб, 4 киши ҳалок бўлган, 50 киши бедарак йўқолган. Мутахассислар бу мавсум штат учун жуда ноқулай кечаётганини, кучли ва тинимсиз ёғингарчилик кузатилаётганини билдирган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ҳиндистоннинг шимолидаги Уттаркаши шаҳрида кучли ёмғир ёғиши оқибатида тошқин юзага келди ва у бутун бир қишлоқни буткул вайрон қилганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Кашмир Жамму Киштвар

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг