Касалланиш ҳолати кўпайгани сабабли Германия карантин чораларини кучайтирди
Олам
−
02 Ноябрь 2020
3814Германияда бугун, 2 ноябрдан бошлаб SARS-CoV-2 коронавирусига чалинишнинг ҳолатлари кўпайганлиги сабабли янги карантин чоралари кучга кирди. Бу ҳақда N-TV хабар бермоқда.
Ушбу қарор аввалроқ 28 октябрда мамлакат ҳукумати федерал штатлар раҳбарлари билан биргаликда қабул қилинган эди.
Янги қоидаларга кўра, мамлакатда бар, ресторан ва бошқа овқатланиш корхоналарининг фаолиятига чекловлар қўйилган. Аммо улар етказиб бериш хизмати билан шуғулланаверади. Шунингдек, гўзаллик салонлари, фитнес клублари, татуировка студиялари, сузиш ҳавзалари, кинотеатрлар, концерт заллари ва театрларнинг фаолиятига тақиқ қўйилди.
Шу билан бирга, янги чоралар баҳорда бўлгани каби болалар боғчалари, мактаблар, шунингдек, дўконлар ва сартарошхоналарнинг ёпилишини англатмайди.
Ушбу чекловлар бир ой давомида амал қилиши кутилмоқда, аммо ҳукумат уларни узайтириш тўғрисида қарор қабул қилиши мумкин.
Сўнгги маълумотларга кўра, Германияда коронавирусга чалинганлар сони 544 346 нафарга етган. Беморларнинг 356 532 нафари шифо топган бўлса, 10 513 нафари вафот этган.
LiveБарчаси