Бозорлардаги нарх-наво эълон қилинди
Жамият
−
17 Февраль 2022 7582 1 дақиқа
Ўзбекистондаги марказий деҳқон бозорларида мол гўшти 45 000 – 68 000 сўм, қўй гўшти 54 000 – 80 000 сўм. Бу ҳақда Давлат статистика қўмитаси ҳудудлардаги марказий деҳқон бозорларида ўтказган кузатув натижалари бўйича маълум қилди.
Унга кўра, алоҳида турдаги озиқ-овқат маҳсулотларининг минимал-максимал нархлари эълон қилинган.
Жорий йил 16 февраль ҳолатига кўра, озиқ-овқат маҳсулотларининг нархлари қуйидагича:
• Суякли мол гўшти (1 кг) — 45 000 – 68 000 сўм;
• Қўй гўшти (1 кг) — 54 000 – 80 000 сўм;
• Картошка (1 кг) — 3 500 – 7 000 сўм;
• Пиёз (1 кг) — 1 500 – 4 500 сўм;
• Сабзи (1 кг) — 1 000 – 5 000 сўм;
• Тухум (10 дона) — 6 000 – 14 000 сўм;
• Гуруч (1 кг) — 5 000 – 17 500 сўм;
• Ўсимлик ёғи (1 л) — 13 600 – 24 000 сўм;
• Шакар (1 кг) — 7 900 – 10 500 сўм.
Статқўм нархлар кузатув амалга оширилаётган вақтда қайд этилади. Маълумотларни тўплаш вақти, санаси ҳамда жойи ўзгаришига қараб, нархлар ўзгариши мумкинлигини эслатиб ўтган.
Live
БарчасиБлогер “Real Sanjik” иши судга оширилди
08 Апрель