Картошка, шакар, ёғ... Бозорларда нарх-наво қандай?
Жамият
−
11 Ноябрь 2021
6768Ўзбекистондаги марказий деҳқон бозорларида картошка 3 000 – 7 000 сўмдан, ўсимлик ёғи эса 14 000 – 24 000 сўмдан сотилмоқда. Бу ҳақда Давлат статистика қўмитаси ҳудудлардаги марказий деҳқон бозорларида ўтказган кузатув натижалари бўйича маълум қилди.
Унга кўра, алоҳида турдаги озиқ-овқат маҳсулотларининг минимал-максимал нархларини эълон қилган.
2021 йил 10 ноябрь ҳолатига кўра, озиқ-овқат маҳсулотларининг нархлари қуйидагича:
• суякли мол гўшти (1 кг) — 45 000 – 68 000 сўм;
• қўй гўшти (1 кг) — 52 000 – 80 000 сўм;
• картошка (1 кг) — 3000 – 7000 сўм;
• пиёз (1 кг) — 1200 – 4000 сўм;
• сабзи (1 кг) — 1000 – 5500 сўм;
• тухум (10 дона) — 7000 – 15 000 сўм;
• гуруч (1 кг) — 5000 – 17 500 сўм;
• ўсимлик ёғи (1 л) — 14 000 – 24 000 сўм;
• шакар (1 кг) — 7500 – 10 000 сўм.
Хабарга кўра, нархлар кузатув амалга оширилаётган вақтда қайд этилади. Маълумотларни тўплаш вақти, санаси ҳамда жойи ўзгаришига қараб, нархлар ўзгариши мумкин.
LiveБарчаси
Эрдўған Тотлисас билан қўшиқ куйлади.
12 Январь
Индонезияда Ибу вулқони ҳаракатга келди.
12 Январь