Карло Анчелотти фаолиятини қачон якунлашини айтди

Спорт

image

Испаниянинг “Реал” клуби устози Карло Анчелотти футбол тарихидаги энг яхши италиялик мураббийлар рейтингида биринчи ўринни қайд этди. Бу ҳақда “FourFourTwo” томонидан тузилган рейтингда келтирилган.

Ундаги кучли учталикни Карло Анчелотти, Жованни Трапаттони ҳамда Арриго Сакки эгаллади.

Анчелотти, шунингдек мураббийлик фаолиятини қачон якунлаши мумкинлиги ҳақидаги саволларга жавоб берди.

“Стрессларсиз ҳаётни тасаввур қилиб бўлмайди. Жуда кўп стрессда юриш ҳам зиён, лекин озгинаси сизга ёқилғи вазифасини ўтайди. Ўйин олдидан асабийлашмай қолган куним фаолиятимни якунлайман. Барча ўйинлар олдидан албатта хавотир бўлади, гол ўтказиб юборишимиз мумкинлигини ўйлайман, бироқ ўйин бошлангач, барчаси эсдан чиқади. Ичимдаги бу аланга ўчмагунча ишлайман. Менимча, ҳали узоқ муддат мураббийлик қилсам керак”, дейди Анчелотти.

Маълумот учун, Анчелотти “Реал”даги 2013-2014 йилги мавсумдан 2014-2015 йилги мавсумгача бўлган илк фаолияти давомида тўртта совринни қўлга киритган. Мураббийнинг иккинчи тайинланиши 2021-2022 йилги мавсумда амалга оширилган. Уч мавсумда Анчелотти 10 та соврин, шу жумладан, икки бор Чемпионлар Лигаси бош совринини қўлга киритган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Анчелотти биринчи бўлиб “Манчестер Сити” бош мураббийи Хосеп Гвардиолани 3 марта Европа Чемпионлар Лигасидан чиқариб юборгани хабар қилинганди. Анчелотти билан “қироллик клуби” Гвардиолани 2022 йилда, шунингдек, 2014 йилда “Бавария”ни бошқарганида ярим финалдан чиқариб юборган. Гвардиола жамоаларини мусобақадан чиқариб юборганда “Реал” доим турнир бош совринини қўлга киритган.


Мақола муаллифи

Теглар

футбол Карло Анчелотти

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг