Чарльз III қачон Британия қироли деб эълон қилиниши очиқланди
Олам
−
09 Сентябрь 2022
14638Чарльз III эртага, 10 сентябрь куни расман Буюк Британиянинг янги қироли деб эълон қилинади. Бу ҳақда “The Times” нашри ёзмоқда.
Мақолада айтилишича, 9 сентябрь куни янги қирол ва консорт-қиролича Камилла бир кун аввал 96 ёшида Елизавета II вафот этган Шотландиянинг Балморал қалъасидан қайтади. Ҳали расман эълон қилинмагани ва тахтга ўтириш маросимигача бир неча ой ўтишига қарамай, Елизавета II нинг ўғли Чарльз онаси вафот этиши билан қирол ва давлат раҳбари бўлди.
Қирол бугун тушдан кейин Бош вазир Лиз Трасс билан биринчи қабулини ўтказиши кутилмоқда. Чарльз III граф-маршал, тантаналар бош устаси ва Буюк Британия Гералдиклар палатаси раиси, Норфолкнинг 18-герсоги Эдвард Фицалан-Ховард билан учрашади. У 2002 йилдан буён бу ирсий лавозимни эгаллаб келади ва яқинлашиб келаётган дафн маросимини ташкил этишга масъулдир. Уларнинг санаси ҳозирча маълум эмас, балки мазкур учрашувда аниқланиши мумкин.
Бугун, 9 сентябр куни соат 18:00 (Тошкент вақти билан 22:00) атрофида Чарльз III нинг ёзиб олинган телевизион нутқи эфирга чиқиши керак. Бу унинг янги мақомдаги биринчи нутқи бўлади.
LiveБарчаси