Карим Бензема Мессининг сўзларига жавоб қайтарди

Спорт

image

Испаниянинг “Реал Мадрид” клуби ҳужумчиси Карим Бензема ПСЖ ҳужумчиси Лионель Мессининг унга нисбатан айтган мақтовларидан мамнун эканлигини айтди.  Бу ҳақда Бенземанинг сўзларига таяниб “ТyC Sports” нашри хабар берди.

“Мен Мессининг сўзларини эшитдим ва улар мени хурсанд қилди. Бундай мақтовларнинг Мессидек футболчидан чиққани ажойиб. Бу мени рағбатлантиради”, деган “Реал”нинг франциялик ҳужумчиси.

Аввалроқ, аргентиналик 34 ёшли футболчи Карим Бенземанинг ўйинини юқори баҳолаб, у мавсум охирида “Олтин тўп”ни олишга 100 фоиз ҳақли эканлигини айтган.

Шунингдек, Лионель Месси Франция матбуоти томонидан аёвсиз танқидларга дучор бўлганда, Карим Бензема Мессининг ёнини олиб, Леони танқид қилаётганларни футболни тушунмасликда айблаган эди.

Маълумот ўрнида, 2021-2022 йилги мавсумда Карим Бензема "Реал Мадрид" билан Испания Примераси, Чемпионлар Лигаси ва Испания Суперкубогини қўлга киритди. Франциялик ҳужумчи Испания чемпионатида 27 та, Чемпионлар лигасида эса 15 бор рақиблари дарвозасини ишғол қилиб, ушбу мусобақаларнинг энг яхши тўпурар ҳужумчисига айланди. 2021-2022 йилги мавсумда 34 ёшли франциялик ҳужумчи “Реал” сафида барча мусобақалар доирасида 46 та ўйинда майдонга тушиб, 44 та гол урган ва 15 та голли узатмани амалга оширган.

 

Маъруф Абдумаликов


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Баҳолаганлар

51

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг