Карантиндан сўнг вазн йўқотиш усуллари айтилди
Саломатлик
−
12 Июнь 2020
9555Британиянинг "Cambridge Weight Plan" марказининг диетологлари карантиндан сўнг 14 кун ўтгач қандай қилиб вазн йўқотиш мумкинлиги ҳақида маълум қилишди. Уларнинг тавсиялари "The Mirror" нашри томонидан нашр этилган.
Тадқиқотчиларнинг таъкидлашича, британияликларнинг деярли ярми ўз-ўзини изоляция қилиш даврида вазн йиғишган. Бунинг сабаби кўпчилик аввалгидан камроқ ҳаракат қила бошлаган, кўпроқ ичган ва тартибсиз овқатланилган. Диетологлар шундан келиб чиқиб тезда аввалги ҳолатга қайтиш учун бир қатор тавсиялар бердилар.
Аввало, мутахассислар ресторанлардан етказиб бериладиган ва ярим тайёр маҳсулотлардан тайёрланадиган овқатлардан воз кечишни маслаҳат беришади. Мутахассислар одамларга Ўрта ер денгизи парҳезига риоя қилишни тавсия этадилар.
Бу қандай парҳез? Бу усул сизга кам оқсилли таомларни кўп истеъмол қилишингиз кераклигини англатади. Бундай таомлар рўйхатида товуқ, балиқ, тухум, ловия ва ясмиқ аввалги ўринларда туради. Овқатларни зайтун ёғида пишириш албатта фойдадан ҳоли эмас. Бундан ташқари, сизнинг менюингизда кўпроқ мева, сабзавот ва кам углеводли маҳсулотлар, масалан, "қора нон" бўлиши керак.
"Cambridge Weight Plan" диетологи Линда Фостернинг таъкидлашича, юқоридаги озиқ-овқатлар танани энергия билан тўлдиради ва очлик туйғусини сусайтиради, мева ва сабзавотлар сувсизланишни олдини олади. Шу билан бирга, у мевалардан кўра кўпроқ сабзавот истеъмол қилишингиз кераклигини маслаҳат берди, аммо картошкадан бутунлай воз кечишингизни тавсия қилади. Шунингдек, у иложи борича кўпроқ сув, чой, ва қаҳва ичишни маслаҳат берди. Фостернинг таъкидлашича, ҳозирги пайтда алкогол ва кўп углеводли, масалан, печенье ва бошқа ширинликлар, шунингдек ортиқча туз ва шакарни истеъмол қилишдан воз кечиш керак.
Диетолог овқатланиш одатларининг кескин ўзгариши стрессга олиб келиши мумкинлигини таъкидлади. Шунинг учун кунига камида ўн дақиқа дам олиш, медитация, ванна қабул қилиш ёки яхши китоб ўқиш каби машғулотлар билан шуғулланиш мақсадга мувофиқ.
LiveБарчаси