Карантин юмшатилса, касалларнинг ошиши мумкин бўлган вазиятга соғлиқни сақлаш тизимимиз тайёр – Ҳабибулла Оқилов
Жамият
−
03 Август 2020
15714Саноқли кунлардан сўнг Ўзбекистонда узайтирилган қатъий карантин талаблари юмшатилиши мумкин. Агарда карантин талаблари юмшатилса, вирус юқтирганлар сони яна ортиб бориши эҳтимоли йўқ эмас. Бу вазиятга Соғлиқни сақлаш тизими нечоғлиқ тайёр?
Коронавирусга қарши курашиш бўйича махсус штаб аъзоси Ҳабибулло Оқилов “Ўзбекистон 24” телеканалидаги чиқишида Соғлиқни сақлаш вазирлиги вазиятнинг бундай ривожланишига тайёр эканлигини маълум қилди.
“Икки-уч ҳафта олдин халқимизни огоҳликка чақириб, ваҳимага ўзимиз давъат қилган бўлсак, ҳозирги кунда ҳеч қанақа сафсата ва ваҳимага ўрин йўқ. Вазият жиловланган, шифокорларимиз тайёр, керакли асбоб-ускуналаримиз бор. Захиралар, койка-ўринлар бор. Карантин чоралари яна юмшатиладиган бўлса, касаллар сонининг ортиши мумкин бўлган вазиятга ҳам ҳозирда соғлиқни сақлаш тизимимиз ва маҳаллий ҳокимиятларимиз тайёр”, дейди профессор Оқилов.
Штаб аъзоси Оқиловнинг таъкидлашича, мослаштирилган клиникалар барчаси бўшаганидан кейин дезинфекциядан ўтиб, ўзининг асосий фаолиятига қайтади ва бу йўналишдаги етишмовчиликлар ҳам бартараф этилади.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистондаги қатъий карантин муддати 15 август кунигача давом этади. Муҳлат тугаганидан кейин карантин чоралари бўйича Республика махсус комиссиясининг янги қарори қабул қилинади.
LiveБарчаси