Карантин вақтида ишдан бўшатилган ходимлар ҳуқуқини ким ҳимоя қилади?
Жамият
−
09 Ноябрь 2020
7761Ўзбекистонга коронавирус инфекцияси кириб келиши билан ўрнатилган қатъий карантин сабаб турли соҳалардаги корхона ва идоралар ходимларини ишдан бўшатиш ва тўловсиз меҳнат таътилига чиқариш ҳолатлари кузатилди.
Шундай вазиятда ходимлар ҳуқуқларини ҳимоя қилиши керак бўлган касаба уюшмаларидан на бир садо чиқди, на бир ҳаракати сезилди.
Бугун, 9 ноябрь куни Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг (КУФ) 5 йиллик фаолиятига бағишланган матбуот анжуманида QALAMPIR.UZ мухбири карантинда ходимлар ҳуқуқи поймол қилингани юзасидан меҳнаткашлар манфаатларини ҳимоя қилиш керак бўлган ташкилот масъулларини саволга тутди.
Касаба уюшмалари федерацияси Бош меҳнат ҳуқуқ инспектори, инспекция бошлиғи ўринбосари Бекзод Жумаев карантин вақтида ходимлар ҳуқуқини ҳимоя қилиш учун амалга оширилган ишлар ҳақида маълумот берди.
Жумаевнинг таъкидлашича, Президентнинг ПФ-5969 сонли фармонига асосан, пандемия даврида иш берувчининг ташаббуси билан меҳнат шартномасини бекор қилиб бўлмайдиган алоҳида тоифалар белгиланган.
“Ҳаттоки, қисқариш бўлган ҳолатларда ҳам судга тақдимнома киритиш йўли билан ишга тиклашга ҳаракат қилдик. Агар статистикага назар солсак айнан шундай ҳолатлар бўйича 24 та тақдимнома киритганмиз. 24 та битта ходимга нисбатан эмас, балки бутун бир ташкилотга қаратилган бўлади. Ҳар бир ташкилотда бир нечта ходим бўлади, шу сабабли ҳам уларнинг барчасини манфаатини ўйлаган ҳолда 24 та киритилади”, дейди Бекзод Жумаев.
Қайд этилишича, ҳозирги вақтга қадар 11 та суд бўлиб ўтган ва ходимларни ишга тиклаш бўйича ҳал қилув қарори чиқарилган. 6 та тақдимнома бўйича суд жараёни кетмоқда. Шунингдек, 14 ёшгача фарзанди бор ходим қисқаришга тушган бўлса ёки пандемия сабабли ишдан бўшатилган бўлса, уни ишга тиклаш масаласида тақдимнома киритилган. Натижада ходимлар ишга тикланган.
“Иш берувчига киритилган тақдимномамиз ҳам жуда кўп ҳолларда баҳсли бўляпти. Тақдимномани Меҳнат кодексига асосан киритяпмиз, кодекс билан тартибга солинмаган ўринларида Президент фармонига асосан судга мурожаат қилиняпти. Меҳнат қонунчилигини ўрганиш масаласи бўйича ҳам корхона ташкилотларга мурожаат қилиняпти. Пандемия бошланиши билан иш берувчилар Меҳнат кодексининг 150-моддасига асосан ёппасига, ходимни розилигисиз иш ҳақи сақланмаган ҳолда меҳнат таътилига чиқариб юборди”, дейди Бекзод Жумаев.
Жумаев бу ҳолатлар қайта кўриб чиқилгани ва ходимнинг розилиги бор-йўқлиги инобатга олиниб, унга ўртача иш ҳақи ёки иш ҳақининг маълум қисми тўлаб берилишига эришилганини маълум қилди.

LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь