Карантин сабаб дорихоналардан саратонга қарши препаратларнинг ғойиб бўлгани ростми?
Жамият
−
05 Апрель 2020
7766Ўзбекистонда карантин жорий этилиши билан кўп жойларда саратон касаллиги билан оғриган одамлар учун ҳаётий муҳим дорилар сотувдан ғойиб бўлгани ҳақида гап-сўзлар пайдо бўлди. Маълум бўлишича, дорихоналардан бирида беморга ушбу дорилар импорт қилиниши, карантин туфайли уларни олиб кириш тўҳтатилгани ва ҳозирда улар сотувда йўқлигини айтилган.
“Бу масалага жавоб бериш учун қандай дорилар ҳақида гап кетаётгани ва қайси тиббий муассаса ушбу дориларни буюрганлигини билишимиз керак”, дейилади Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги хабарида.
Агентлиги матбуот хизматининг маълум қилишича, бугунги кунда Ўзбекистонда ўртача 90 та корхона томонидан ишлаб чиқариладиган саратон касаллигини даволашда ишлатиладиган 190 дан ортиқ турдаги дори воситалари рўйхатга олинган.
Шунингдек, 2019 йилда 18 мамлакатдан 200 мингдан ортиқ шартли қадоқ олиб келинган. 2020 йилда эса олдинги харид йилларида мавжуд бўлган қолдиқларни ҳисобга олмаганда, январь-февраль ойларида 50 мингдан ортиқ шартли қадоқлар келтирилган.